
2025 йилда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари иштирокида умумий лойиҳа қиймати 663,86 млн доллар бўлган 7 та йирик инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.
“Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан 2025 йил январь-декабрь ойлар давомида давлат кафолати остидаги ташқи қарзи маблағлари ҳисобидан 147,40 млн доллар ўзлаштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 150,89млн доллар(режага нисбатан 102,4 фоиз) маблағ ўзлаштирилди.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати