2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: «Қамчиқ» давонидан ўтувчи электр узатиш тармоқлари назорат кўригидан ўтказилмоқда
  • 13.01.2026
  • 38

#Магистрал тармоқлар

#Назорат

⚡️ “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислар томонидан Қамчиқ давонидаги ўтувчи 220 кВ кучланишли Л-Обиҳаёт ҳамда 500 кВ кучланишли Л-524 электр узатиш тармоқлари назорат кўригидан ўтказилмоқда.

⚙️ Назорат кўриги давомида таянч устунининг таркибий қисмлари кўздан кечирилиб, электр узатиш тармоқларининг контакт  бирикмалари тепловизор кўригидан ўтказмоқда, шунингдек, чақмоқ қайтаргич трослар ҳамда контур ерлагичлар ҳолати текширилмоқда.

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамияти тасарруфидаги юқори кучланишли подстанциялар ҳамда магистрал электр тармоқларида 24/7 режимида иш ташкил этилган бўлиб, генерация жараёнида ҳосил бўлган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор узатиш учун барча куч ва ресурслар сафарбар этилган. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/NamanganMET_Axborot