2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: ЭРТАГА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛАДИ
  • 13.01.2026
  • 3

#ДИҚҚАТ_ЭЛОН

ЭРТАГА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛАДИ

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги фавқулодда юзага келиши мумкин бўлган ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида, эртага — 14 январь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча узилишлар кузатилади:

Мирзо Улуғбек тумани: «Катта Дархон», «Оққўрғон» ҳамда «Сайрам» МФЙларининг айрим ҳудудларида, соат 10:00 дан 16:00 гача.

❗️Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз.

«Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари» филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati