2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Мамлакат ҳудудига совуқ антициклон кириб келмоқда
  • 14.01.2026
  • 7

#муҳим_ахборот

❗️Мамлакат ҳудудига совуқ антициклон кириб келмоқда. Ушбу жараён босқичма-босқич бўлади ва антициклон кириб келиш даврида атмосферада ҳаво алмашинуви заифлашади. Натижада, атмосфера ҳавосида ифлословчи моддалар ва майда заррачаларнинг (ПМ2,5/ПМ10) тўпланиши кузатилиши мумкин, бу эса ҳаво ифлосланиши кўрсаткичларининг ошишига олиб келади. Бу жараён 3 кун давомида сақланиб туради.

Сўнг антициклоннинг таъсири кучайиб боради ва 16–17 январь кунларига келиб республика бўйлаб деярли барча ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасаяди. Кундузги ҳароратлар ҳам пасайиб, тунги ва эрталабки соатларда совуқ кучаяди.

Шу билан бирга, антициклон натижасида ёғингарчилик бўлиши ҳам прогноз қилинмоқда. Айрим ҳудудларда ёмғир ёки қор кўринишида қисқа муддатли ёғингарчиликлар қайд этилади. Ёғингарчиликлар ва шамол натижасида атмосферада тўпланиб қолган майда заррачалар ювилиши ҳамда атмосфера ҳавоси сифати яхшиланишига бир оз муддат сабабчи бўлиши кутилмоқда.

Мамба: https://t.me/uzgydromet/19495

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati