
Айни дақиқаларда Тараққиёт стратегияси марказида “Яшил иқтисодиёт”га ўтиш, транспорт-логистика тармоқларини кенгайтириш ва туризмни ривожлантириш” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Унда Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Туризм қўмитаси масъуллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этмоқда.
«Ўзбекистон-2030» стратегияси лойиҳасида 2030 йилга бориб юртимизда электр энергиясини ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбалари улушини 54 фоизга етказиш белгиланган.
Манба: https://t.me/minenergy_uz/18836
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati