2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: 110 кВ кучланишли «Сағбон» подстанциясидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилари электр таъминоти тикланди
  • 16.01.2026
  • 4

Бугун соат 19:25 да Тошкент шаҳридаги 110 кВ кучланишли «Сағбон» подстанцияси трансформатори фавқулодда ўчди.

Натижада Олмазор туманининг айрим ҳудудлари истеъмолчилари электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. 

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларни бошқа манбалар орқали таъминлаш чоралари кўрилмоқда. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

110 кВ кучланишли «Сағбон» подстанциясидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилари электр таъминоти тикланди. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati