2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ: Л-Яккабоғ-2 электр узатиш тармоғи орқали таъминланган истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди
  • 20.01.2026
  • 18

Бугун соат 09:09 да Қашқадарё вилоятида жойлашган "Ғузор" подстанциясидан чиқувчи Л-Яккабоғ-2 электр узатиш тармоғи ҳимоя тизимидан ўчди.

Натижада  Яккабоғ ва Қамаши туманининг айрим ҳудудларидаги аҳоли истеъмолчилари электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. 

Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Соат 13:43 да "Ғузор" подстанциясидан чиқувчи Л-Яккабоғ-2 электр узатиш тармоғи орқали таъминланган истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati