

"Тошкент магистрaл электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан Тошкент туманида жойлашган 35/6 кВ кучланишли «Сабзавот» подстанциясида 5 600 кВА қувватли Т-1 трансформатор ўрнига янги — 7 500 кВА қувватли трансформаторни ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.
⚙️ Таъмирлаш давомида электр қурилмалар назорат кўрикдан ўтказилиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилди. Релели ҳимоя, автоматика тизимлари ва бошқа муҳим элементлар созланиб, подстанциянинг умумий иш фаолияти янада барқарорлаштирилмоқда.
⚡️Филиал мутахассислари томонидан генерация жараёнида ишлаб чиқарилган электр энергиясини тақсимловчи тармоқларга барқарор ва ишончли етказиб бериш uchun барча куч ва техник имкониятлар сафарбар этилган.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
«ТОШКEНТ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг! http://t.me/ToshkentMET_Axborot