

«Нишон» подстанциясининг мойли ўчиргичлари — «Матбуот», «Улуғбек», «Тинчлик» фидерларини навбати билан жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, ток трансформаторлари текширилиб, синовдан ўтказилди.
⚡️ Барча ишлар электр ускуналарининг ишончли ишлашини таъминлаш ҳамда авариявий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида бажарилди.
Ушбу тадбирлар электр таъминотининг барқарорлиги ва узлуксизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, назорат ишлари режали равишда давом эттирилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat
❗️"ҚАШҚАДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ