2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Юқори кучланишли энергетика объектларида профилактика ишлари олиб борилмоқда
  • 22.01.2026
  • 11

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Қўйлиқ» подстанциясида 7-сонли топшириқномага асосан, 6 кВ кучланишли ёпиқ тақсимловчи қурилма ҳамда 8-сонли топшириқномага асосан 6 кВ кучланишли ёпиқ тақсимловчи қурилма ўчиргичларида профилактик таъмирлаш ишлари амалга оширилди.   

⚙️ Бундан ташқари, Филиал ходимлари томонидан 2025–2026 йил куз-қиш мавсуми давомида олиб бориладиган иш режаси ва кунлик топшириқномалар асосида навбатдан ташқари назорат кўриклари ҳамда таъмирлаш-созлаш ишлари 24/7 режими асосида бажарилмоқда.

❗️ Маълумот ўрнида: Мазкур режалаштирилган профилактик таъмирлаш-созлаш ишлари истеъмолчиларнинг  электр таъминотига салбий таъсир кўрсатмайди.

Ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot