
Бугун соат 12:06 да Навоий вилоятида 110 кВ кучланишли Л-Зарафшон электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчди.
Натижада Хатирчи туманининг айрим истеъмолчилари электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Айни пайтда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, истеъмолчилар бошқа манбадан таъминланиш чоралари кўрилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Кеча соат 16:10 да Навоий вилоятидаги 110 кВ кучланишли Л-Зарафшон тармоғида аниқланган камчилик ва нуқсонлар бартараф этилиб, Хатирчи тумани истеъмолчиларига электр таъминоти тўлиқ тикланган эди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати