2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Сурхондарё вилояти: 110 кВ кучланишли Л-Дибадам-1 электр узатиш тармоғидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди
  • 24.01.2026
  • 7

Бугун соат 04:30 да Сурхондарё вилоятидаги 110 кВ кучланишли Л-Дибадам-1 электр узатиш тармоғи фавқулодда ўчди.

Натижада вилоятнинг айрим ҳудудлари истеъмолчилари (0,5 МВт) электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда. 

Юзага келган носозлик тезкор бартараф этидиб, истеъмолчилар бошқа манбадан таъминланиш чоралари кўрилмоқда. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Бугун соат 11:21 да Сурхондарё вилоятидаги 110 кВ кучланишли Л-Дибадам-1 электр узатиш тармоғидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электртаъминоти тўлиқ тикланди. 

Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati