
Бугун соат 11:00 дан 15:00 гача Самарқанд вилоятида 220 кВ кучланишли Л-Х-К электр узатиш тармоғида фавқулодда ўчишларнинг олдини олиш мақсадида таъмирлашга чиқарилди.
Натижада Каттақўрғон туманининг айрим истеъмолчилари электр таъминотида қисқа муддатларга узилишлар кузатилиши мумкин.
Айни пайтда махсус бригада томонидан таъмирлаш-созлаш ишлари олиб борилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Бугун Самарқанд вилоятида 220 кВ кучланишли Л-Х-К электр узатиш тармоғидаги таъмирлаш ишлари муваффақиятли тугатилиб, ишга киритилди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати