2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
Хоразм вилояти: 110 кВли электр узатиш тармоғидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди
  • 25.01.2026
  • 11

Соат 12:01 да Хоразм вилоятидаги 110 кВли электр узатиш тармоғида носозлик бўлган. 

Бунинг оқибатида Хива туманидаги 1250 та истеъмолчи электр таъминотидан вақтинча узилган.

Ҳозирги вақтда энергетиклар томонидан носозликни тезкор бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Юзага келган ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.

Хоразм вилоятидаги ушбу носозлик соат 12:54 да тўлиқ бартараф этилиб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланди.

Соат 16:11 да Хоразм вилоятидаги 110 кВли электр узатиш тармоғидаги носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди. Электр узатиш тармоқлари меъёрий схемада фаолият юритмоқда. 

Юзага келган ноқулайлик учун истеъмолчилардан узр сўраймиз. 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati