2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: 110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанциясида профилактика ишлари амалга оширилди
  • 27.01.2026
  • 13

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиалига қарашли, Сайхунобод туманида жойлашган 110/35/10 кВ кучланишли «Наврўз» подстанциясида белгиланган режага мувофиқ профилактика ишлари бажарилди.

⚙️ Профилактика тадбирлари доирасида 110 кВ кучланишли Наврўз–2 ҳаво электр узатиш линияси ўчиргичи, 110 кВ кучланишли линия ажраткичи (РЛ-110 кВ) ҳамда 110 кВ кучланишли шиналар ажраткичи (РШ-110 кВ) кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, 110 кВ кучланишли ВМТ русумли мойли ўчиргичда мавжуд бўлиши мумкин бўлган контакт қизиш ҳолатлари махсус тепловизор қурилмаси ёрдамида текширилди.

⚡️ Аниқланган қизиш ҳолатлари бартараф этилиб, ускуналарнинг ишончли ва барқарор ишлаши таъминланди. Ушбу ишлар электр таъминоти тизимида авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида амалга оширилди. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot