Меҳнат фахрийлари
МУҲАНДИС-ЭНЕРГЕТИК ЕРЖАН ТУРГАНАЛИЕВИЧНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!
  • 04.03.2021
  • 717

  Энергетика соҳасида ҳам бошқа соҳа ва тармоқлардаги каби устоз-шогирд анъаналари бор... Бу ҳақда Жамиятимизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтидаги «Меҳнат фахрийлари» рукнида мақола ва маълумотлар бериб борамиз.

  Мисол учун,

  ХАЛҚИМИЗДА БИР ДОНО НАҚЛ БОР: УСТОЗ ОТАНГДАЙ УЛУҒ...

  http://uzbekistonmet.uz/uz/

  МУҲАНДИС-ЭНЕРГЕТИК РАВШАНБЕК АРИФОВИЧ ҲАСАНОВ 70 ЁШДА!

  http://uzbekistonmet.uz/uz/

  Энергетика соҳасида чорак асрдан ортиқ фаолият юритган, фаолияти давомида жуда кўп шогирдлар тайёрлаган, бугунги кунда ҳам шогирдлари қатори ишлаб, юртимиз равнақи, соҳанинг ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиб келаётган энергетикларга “устоз” мақомини бериш анъана. Бундай устозларнинг жуда кўпчилиги ҳозирда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида ҳам фаолият юритмоқда. «Меҳнат фахрийлари» рукнининг бугунги қаҳрамони эса ана шундай устоз энергетиклардан бири — муҳандис Ержан Турганалиевич Машеновдир.

  Ержан Турганалиевич айни пайтда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти таркибидаги «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиалининг Нимстанциялар хизмати бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда. 1971 йилда Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ туманида таваллуд топган. 1993 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтида таҳсил олган. Мутахассислиги бўйича — муҳандис-электрик.

  Е.Т.Машенов меҳнат фаолиятини 1988 йилда маиший хизмат бўлими электриги вазифасидан бошлаган. 1993 йилдан Сув хўжалиги давлат қўмитаси насос станциялари энергетика ва алоқа бошқармаси 4-даражали электр монтёри, 1994 йилдан Тошкент таъмирлаш тажриба механика заводида хавфсизлик техникаси муҳандиси, сўнг «Тошкент электр тармоқлари» нимстанциялар хизмати, «Тошкент» подстанцияси электр чилангари, кейин «Қўйлиқ» нимстанцияси электр монтёри, устаси, сўнгра бошлиғи бўлиб ишлаган.

  2004 йилда “Ўзбекэнерго” АЖ “Ўзэлектртармоқ” УК Марказий магистрал электр тармоқларида бош муҳандис ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи, Нимстанциялар хизмати бошлиғи, 2019 йилга келиб “Ўздавэнергоназорат” инспекцияси етакчи мутахассиси сифатида меҳнат фаолияти юритган.

  «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Тошкент магистрал электр тармоқлари» филиали директори А.Боймухамедов:

  – Ержан Машеновни 1989 йилдан бери биламан. Институтни бирга тугатиб, бирга “Тошкент электр тармоқлари” корхонасига ишга кирганмиз. Ишни 3-даражали электр чилангарликдан бошлаганмиз. Шу кунгача бирга ишлаб келмоқдамиз. Авваламбор, Ержан жуда яхши инсон, оилапарвар, ўз ишини мутахассиси. Жуда кўп шогирдлар тайёрлаган. Ўз сохасини устаси. Бутун жамоа номидан юбилей санаси билан чин юракдан табриклайман. Соғлик-саломатлик, оилавий бахт ва фарзанларингиз камолини кўришингизни тилаб қоламан.

 

«Ўзбекистон миллий элекр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>