

Фарғона вилояти
✔️ 220/110/10 кВ «Сокин» подстанцияси
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти «Фарғона магистрал электр тармоқлари» филиали директори Шерзод Камилов 220/110/10 кВ «Сокин» подстанциясида амалга оширилаётган модернизация лойиҳаси бўйича бажарилаётган иш жараёни, белгиланган лойиҳа графигига нисбатан иш суръати билан танишиб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3284-сонли “Магистрал электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш” инвестиция лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш доирасида (ИИ фаза) бир нечта юқори кучланишли подстанцияларда модернизация-реконструкция, қурилиш-монтаж ишлари олиб борилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati