2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
FM.103.1: Акциядорлик жамиятида рақамли трансформация жараёнлари — 2030 йилгача мўлжалланган рақамли стратегия дастури ижроси ҳақида ахборот берилди
  • 09.02.2026
  • 11

«Ўзбекистон» радиоканалининг FM.103.1 тўлқинларида эфирга узатилган «Йил сарҳисоби» рукнида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятида 2030 йилгача мўлжалланган рақамли стратегия дастури, корхонанинг мақсадли IT-архитектураси ва IT лойиҳалар портфели масалалари ҳақида ахборот берилди.

Маълумки трансформация жараёнлари компаниянинг узоқ муддатли муваффақиятини ва рақобатбардошлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Трансформация – бу фақат ўзгариш эмас, балки компаниянинг фаолияти ва ривожланиши учун стратегик зарурат ҳисобланади. “Ўзбекистон МЭТ” АЖда ҳам трансформация жараёнларини амалга ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

► Шунингдек, 

♦ Халқаро консалтинг компанияси иштирокида компаниямизнинг 2035 йилгача мўлжалланган молиявий модели ишлаб чиқилди ва уни мунтазам янгилаб бориш тизими йўлга қўйилди.

♦ Халқаро кредит рейтинг агентликларининг тавсияларига асосан мустақил (стандалоне) кредит рейтингини ошириш бўйича Fitch рейтингс ва S&P халқаро кредит рейтинг компаниялари жалб этилди.

♦ Экологик, ижтимоий ва корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш йўлга қўйилди. Ҳозирда E&Y консалтинг компанияси томонидан ESG диагностикаси  ўтказилди. Диагностика натижаларининг таҳлили ва аниқланган ESG бўшлиқларини бартараф этиш бўйича тавсиялар ва ташаббуслар рўйхати ишлаб чиқилди. Юқори ESG рейтингига эришиш мақсадида "Ўзбекистон МЭТ" АЖнинг барқарор амалиётларини қисқа, ўрта ва узоқ муддатда яхшилаш бўйича тавсиялар берилди. 

Марҳамат, радиомулоқот дастури билан танишинг!

Радиобошловчи — Муслима Муродова. 

✍️ Дастурни журналист Ўрол Пардаев тайёрлаган.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati