2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ: 220 кВ кучланишли «Сарой» подстанциясида ўтказувчанлик қуввати оширилди
  • 09.02.2026
  • 32

Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида жойлашган 220 кВ кучланишли «Сарой» подстанциясида АТ-2-125 МВА қувватли автотрансформатор ўрнига 200 МВА қувватли автотрансформатори ўрнатилиб, ишга туширилди.

⚙️ Бунинг натижасида подстанциянинг ўтказувчанлик қуввати 75 МВА оширилиб, умумий ўтказувчанлик қувват 400 МВА етказилди.

Мазкур қувват ошириш ишлари истеъмолчиларнинг электр таъминотини янада ишончли ва барқарор бўлишини таъминлашга, шунингдек, куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда электр таъминотида содир бўлиши мумкин бўлган узилишлар сонини камайтиришга хизмат қилади. 

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ “Андижон магистрал электр тармоқлари” филиали 

http://t.me/AndijonMET_Axborot