Тендерлар
Тендерда иштирок этишга 100 дан ортиқ компаниялар қизиқиш билдирмоқда
  • 12.03.2021
  • 651

  100 дан ортиқ потенциал инвесторлар электр энергетикаси соҳасидаги иккита лойиҳа бўйича тендеролди йиғилишларида иштирок этди.

  Жорий йилнинг 9 ва 11 март кунлари «500/220 кВли «Мурунтов» подстанциясини қуриш ва иккита 3х167 МВАлик автотрансформаторларини ўрнатиш» ҳамда «Навоий иссиқлик электр станциясидан 220 кВли «Бесопан» ўчириб-ёқиш пунктигача 177 км узунликдаги 220 кВли электр узатиш тармоғини 500 кВли габаритда қуриш» инвестиция лойиҳалари доирасида онлайн мулоқот ташкил этилган эди.

  Тендеролди муҳокамалари GOPA — International Energy Consultants GmbH конcалтинг компанияси ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти мутахассислари иштирокида ўтказилди. 

  Турли мамлакатлардан иштирок этган қизиқувчилар эълон қилинган тендерлар бўйича керакли маълумот ва изоҳларни олишди.  Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг вакиллари онлайн мулоқотда кузатувчи мақомида иштирок этди.
 

http://minenergy.uz/uz/news/view/1159

 «Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
  t.me/uzmetaxborotxizmati

 

>