

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали Подстанциялар хизмати Норин-Учқўрғон устачилик бўлаги мутахассислари томонидан 110/35/10 кВ кучланишли «Ҳақулобод» подстанциясида режалаштирилган техник ишлар муваффақиятли якунланди.
⚙️ Унга кўра, Т-1 трансформатори ва 10 кВ 1-шиналар тизимида жорий таъмирлаш ҳамда синов жараёнлари амалга оширилди. Жараён давомида:
▪️ Релели ҳимоя ва автоматика тизимлари;
▪️ Бошқарув ва назорат қурилмалари;
▪️ Подстанциянинг бошқа муҳим техник элементлари тўлиқ текширилиб, соз ҳолатга келтирилди.
⚡️ Ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида авария ҳолатларининг олдини олиш, электр таъминотининг барқарорлиги ва хавфсизлигини ошириш мақсад қилинган.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!
https://t.me/NamanganMET_Axborot