
Бугун соат 17:35 да Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида жойлашган 110/10 кВ кучланишли "Бестобе" подстанциясидаги 2-сонли трансформатор ҳимоя тизимидан фавқулодда ўчди.
Натижада Нукус шаҳрининг айрим истеъмолчилари электр таъминотида вақтинча узилишлар кузатилмоқда. Шунингдек, истеъмолчиларни бошқа манба орқали таъминлаш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Айни дамда махсус бригада томонидан содир бўлган носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
Соат 22:30 да 110/10 кВ кучланишли "Бестобе" подстанциясидаги 2-сонли трансформаторда аниқланган носозлик бартараф этилиб, истеъмолчилар электр таъминоти тўлиқ тикланди.
Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз.
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati