2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЎЗЭНEРГОИНСПEКЦИЯ: Навоий вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона фош этилди
  • 17.02.2026
  • 6

#Тезкор_тадбир 

Навоий вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган корхона фош этилди

Ўзэнергоинспекция Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Конимех туманида "Э. С." хусусий корхонасига қарашли объектнинг электр қурилмалари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 321,3 миллион сўмлик зарар етказилган

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Манба:  https://t.me/Uzenergoinspeksiya/9917

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati