2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЎЗЭНEРГОИНСПEКЦИЯ: Олмазор туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган 3 та ҳолат аниқланди
  • 18.02.2026
  • 25

#Тезкор_тадбир 

Олмазор туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган 3 та ҳолат аниқланди

Ўзэнергоинспекция томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида "С. С." МЧЖга қарашли объектнинг электр қурилмалари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 147 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Бу каби ҳолат ушбу туманда фуқаро А. Б. га қарашли бинода ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, 134 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.

Шунингдек, фуқаро К. Ш. га қарашли бинода ҳам ушбу ҳолат кузатилиб, 115,7 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги маълум бўлди. 

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

Манба:  https://t.me/Uzenergoinspeksiya/9920 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati