

"Навоий магистрал электр тармоқлари" филиали Подстанциялар хизмати Нурота тумани техник муҳандис ходимлари томонидан 110 кВ кучланишли “Ўзбекистон" подстанциясининг очиқ тақсимлаш қурилмасининг 110 кВ кучланишли кучланиш трансформаторида техник-профилактик тадбирларни амалга оширишди.
⚙️ Бажарилган асосий ишлар: 110 кВ кйчланишли трансформатори бўйича кенг қамровли ишлар якунланди.
⚙️ Жорий таъмирлаш (техник хизмат) — ускунанинг ишлаш муддатини узайтириш, унинг параметрларини меъёрий ҳолатга келтириш ва авария хавфини камайтириш мақсадида бажарилди. Бу бажарилган ишлар электр ускуналарнинг узоқ муддатли барқарор ва узлуксиз ишлашининг кафолати ҳисобланади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmat
❗️ «НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг! http://t.me/NavoiyMET_Axborot