

"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан мазкур энергетика объектининг Т-1 трансформатори ҳамда ОД-КЗ-Т1-110 ва В-Т1-10 қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, релели ҳимоя қурилмалари текширилди. Иш жараёнида аниқланган мой сизиб чиқиш нуқсони бартараф этилди.
⚙️ Шунингдек, Т-2 трансформатори, ОД-КЗ-Т2-110 ва В-Т2-10 қурилмаларида ҳам жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, релели ҳимоя тизими синовдан ўтказилди ҳамда аниқланган камчиликлар бартараф қилинди.
Барча ишлар электр ускуналарининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида, хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда олиб борилди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ