2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида Акциядорлик жамиятининг 2025 йил якунларига бағишланган ҳисобот-маълумотномалари муҳокама этилди
  • 26.02.2026
  • 51

Жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти 2025 йилги фаолияти бўйича ўз ҳисобот-маълумотномасини эълон қилди. Ҳисоботнинг тўлиқ шакли Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдумалик Абдусалимович Назиров номидан, ҳар бир йўналиш бўйича ҳисоботлар эса бош бошқарма, бошқарма, бўлим, хизмат ва филиал раҳбарлари номидан эълон қилинди.

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг 2025 йил якунларига бағишланган ҳисоботлари оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик учун очиқ. Расмий веб-сайтнинг “ҲИСОБОТЛАР” рукнидан ўқиб-танишиб олиш мумкин.

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/category/77

Эслатиб ўтамиз, “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида давлат органлари ва ташкилотлари ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 март санасигача ўз фаолиятига оид ҳисоботни расмий веб-сайтларига жойлаштириши ҳамда қайси санада уни кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш жойи ва вақти ҳақида хабар бериши белгилаб қўйилган.

Акциядорлик жамиятининг uzbekistonmet.uz веб-сайт ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида бу ҳақда эълон маълум қилинди. Бугунги ҳисоботлар муҳокамасига бағишланган анжуманда видеоконференцалоқа орқали ОАВ ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

https://www.uzbekistonmet.uz/oz/lists/view/8319

Жумладан, Насиба Зиёдуллаева, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги мухбири, журналист; Зарафат Ибрагимова, Ўзбекистон энергетика, нефт-газ ва геология ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг Хотин-қизлар комиссияси раиси; Сардор Али, «Daryo.uz» электрон нашри мухбири, журналист; Ўрол Пардаев, «Ўзбекистон» радиоканали бўлим муҳаррири, журналист; Нилуфар Аҳмедова, «Ўзбекистон-24» радиоканали мухбири, журналист; Фахриддин Нуралиев, «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати раҳбари, матбуот котиби; Наврўз Норбобоев, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Ахборот хизмати раҳбари, матбуот котиби; Аблай Камалов, «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газетаси мухбири, журналист, шунингдек 14 та магистрал электр тармоқлари филиалларидан Ахборот хизматига бириктирилган муҳандис-техник ходимлар ҳисобот муҳокамасида иштирок этишди.

Тадбир сўнггида иштирокчиларнинг саволларига жавоб берилиб, таклиф-мулоҳазалари тингланди.

Улуғбек Урунов, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси