
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Сардор» подстанциясида навбатдаги муҳим техник тадбирлар амалга оширилди.
⚙️ Жумладан, подстанциядаги қуввати 250 МВА бўлган АТ-1 автотрансформаторда жорий таъмирлаш ҳамда комплекс синов ишлари муваффақиятли бажарилди.
Мазкур автотрансформатор юқори кучланишли электр энергиясини турли кучланиш даражаларига пасайтириш орқали тақсимловчи тармоқларга барқарор ва сифатли электр энергияси етказиб беришда муҳим ўрин тутади. Шу боис, унда олиб борилган таъмирлаш ишлари электр таъминотининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!
https://t.me/NamanganMET_Axborot