2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 110/10 кВ кучланишли «Сазағон» подстанциясида жорий таъмирлаш ишлар амалга оширилди
  • 03.03.2026
  • 13

"Самарқанд магистрал электр тармоқлари" филиали мутахассислари томонидан 110/10 кВ кучланишли «Сазағон» подстанциясининг Т-2 трансформатори, шунингдек В-Т2-110 ва В-Т2-10 қурилмаларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилди. Техник тадбир давомида ускуналарнинг техник ҳолати кўздан кечирилиб, аниқланган камчиликлар бартараф этилди ҳамда қурилмалар иш фаолияти меъёрий ҳолатга келтирилди.

 Шу билан бирга, релели ҳимоя ва автоматика қурилмалари синовдан ўтказилди.

 Бажарилган техник тадбирлар подстанция ускуналарининг ишончли, хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлашга хизмат қилади. Барча ишлар хавфсизлик техникаси қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда бажарилди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

https://t.me/SamarqandMET_Axborot