

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220/110/10 кВ кучланишли «Қизил-равот» подстанциясида навбатдаги муҳим техник тадбирлар амалга оширилди.
Мисол учун, 110 кВли «Сувчи-2» ячейкасидаги ММО-110 кВ қурилмасининг ток трансформаторларида (ТФЗМ) жорий таъмирлаш жараёнлари бажарилди; Қурилмаларнинг хизмат муддатини узайтириш мақсадида коррозияга қарши бўёқ бериш ва ҳимоя қатламини янгилаш ишлари якунига етказилди.
Ушбу тадбирлар магистраль электр тармоқларида авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, қурилмаларнинг ишончлилигини ошириш ва истеъмолчиларга электр энергиясини барқарор етказиб беришга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг!