2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ: «НС-6» подстанциясида навбатдаги жорий таъмирлаш ишлари бажарилди
  • 05.03.2026
  • 11

“Сирдарё магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 35/6 кВ кучланишли «НС-6» подстанциясида режали жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Мазкур таъмирлаш ишлари доирасида:

6 кВ кучланишли 1- ва 2-секция шиналар тизими кўздан кечирилиб, техник ҳолати текширилди ҳамда зарур профилактик ишлар бажарилди;

Т-1 ва Т-2 куч трансформаторларида навбатдаги жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди;

электр жиҳозларининг ишончли ва барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида созлаш ва мустаҳкамлаш ишлари бажарилди.

Олиб борилган техник тадбирлар подстанциянинг барқарор ва ишончли фаолият юритишини таъминлаш, истеъмолчиларга сифатли электр энергиясини етказиб бериш ҳамда авариявий ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ "СИРДАРЁ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ" ФИЛИАЛИ

каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/SirdaryoMET_Axborot