2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Чўпон-Ота» подстанциясида ўқув-амалий машғулот ўтказилди
  • 10.03.2026
  • 10

Самарқанд вилоятида жойлашган 220/110/35/10/6 кВ кучланишли «Чўпон-Ота» подстанцияси ҳудудида зилзила содир бўлган ҳолатда тўғри ва тезкор ҳаракат қилиш бўйича тактик-ўқув машғулотлар ташкил этилди.

Шартли равишда зилзила оқибатида юзага келиши мумкин бўлган авариявий вазиятлар моделлаштирилди. Ходимлар томонидан:
♦ подстанция ускуналарини хавфсиз ҳолатга келтириш,
♦ шикастланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш,
♦ масъул хизматларга тезкор хабар бериш тартиби амалий тарзда бажарилди.

Тадбир Самарқанд шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда ўтказилиб, мутахассислар томонидан ходимларнинг ҳаракатлари баҳоланди ва зарур тавсиялар берилди.

Шартли равишда юзага келган ёнғин ва технологик носозликларни бартараф этиш бўйича амалий ҳаракатлар бажарилди. Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан махсус техника ва воситалардан фойдаланиш тартиби кўрсатиб берилди.

⚡️ Энергетика ходимлари томонидан подстанция ҳудудида хавфсизликни таъминлаш, электр ускуналарини назоратдан ўтказиш ҳамда иш жараёнини тиклаш бўйича зарур чоралар кўрилди.

Бу каби ўқув машғулотларидан кўзланган асосий мақсад — зилзила ва бошқа фавқулодда вазиятларда тезкорликни ошириш, ходимлар ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек объектнинг барқарор ишлашини сақлаб қолишдан иборат. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

https://t.me/SamarqandMET_Axborot