
«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Ахборот» информацион дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти босқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби У.П.Урунов Андижон вилоятида амалга оширилган ишлар хусусида ахборот берилди.
Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти, Шаҳрихон туманида жойлашган 220 кВ кучланишли «Сарой» подстанциясида АТ-2-125 МВА қувватли автотрансформатор ўрнига 200 МВА қувватли автотрансформатори ўрнатилиб, ишга туширилган эди.
⚙️ Бунинг натижасида подстанциянинг ўтказувчанлик қуввати 75 МВА оширилиб, умумий ўтказувчанлик қувват 400 МВА етказилди.
Радиобошловчи — Дилфуза Юсупова. Дастурни журналист Нилуфар Аҳмедова тайёрлаган.
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятининг ҳисобот-маълумотномаларини расмий веб-сайтнинг «ҲИСОБОТЛАР» рукнидан ўқиб-танишиб олишингиз мумкин.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати