
«Ўзбекистон–24» радиоканалининг FM.87.9 тўлқинларида эфирга узатилган «Ахборот» информацион дастурида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти босқаруви раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — матбуот котиби У.П.Урунов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 декабрдаги 1050-сон қарорига мувофиқ, электр тармоғи хўжалиги объектларининг барқарор ишлаши учун, муҳофаза зоналарида экологик зарар ва ёнғин келтириб чиқариши мумкин бўлган бирон-бир ҳаракатни содир этиш тақиқлангани ҳақида интервью берди.
Радиобошловчи — Дилшод Бўриев. Дастурни журналист Нилуфар Аҳмедова тайёрлаган.
❗️Ҳурматли юртдошлар ва азиз ота-оналар! Болалар ва ўсмирлар подстанциялар атрофи, трансформатор пунктлари яқини ва юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари "муҳофаза майдони"да ўйнаши ва варрак учириши оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Чунки, электр қурилмалари, хусусан подстанциялар ва юқори кучланишли электр тармоқлари атрофи ўйин ва спорт мусобақалари учун ўта хавфли ҳудуд ҳисобланади.
⇒ Шу билан бирга, электр узатиш ҳаво линиялари "муҳофаза зонаси" майдонида кўплаб одамлар йиғилиши билан боғлиқ бўлган ҳар қандай тадбирларни ўтказиш; муқим ва кўчма савдо расталарини ташкил этиш, чиқиндихона ташкил этиш, ахлатхоналарни жойлаштириш-йиғиш; ёқилғи-мойлаш материалларини ташлаш, уларни сақлаш ва қуйишни амалга ошириш тақиқланади!
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati