

“Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли «Қўйлиқ» подстанциясида 22-топшириқномага асосан Л-Панелная-2 35 кВ қурилмасида режалаштирилган жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Мазкур техник тадбирлар электр ускуналарининг ишончли ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, уларнинг техник ҳолатини яхшилаш ҳамда эксплуатация жараёнида юзага келиши мумкин бўлган носозликларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилди.
Таъмирлаш жараёнида мутахассислар томонидан ускуналар кўздан кечирилиб, зарур профилактик ва техник созлаш ишлари бажарилди ҳамда қурилманинг меъёрий ишлаш ҳолати тикланди.
⚡️ Бундай режалаштирилган техник тадбирлар электр таъминоти тизимининг барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлашга хизмат қилади.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ
каналига аъзо бўлинг!