2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ЭНEРГEТИКА ВАЗИРЛИГИ: Мурожаатлар билан ишлаш тизимини яхшиланади
  • 17.03.2026
  • 3

Мурожаатлар билан ишлаш тизимини яхшилаш мақсадида энергетика соҳаси корхоналари мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди

Айни дақиқаларда Энергетика вазирлигида “Халқ мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш” масалаларига бағишланган йиғилиш бошланди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Энергетика вазирлиги, Бош прокуратура, “Ҳудудий электр тармоқлари”, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ масъуллари иштирок этмоқда.

Видеоконфренцалоқа шаклида ўтказилаётган йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини тизимли равишда ўрганиш ҳамда бу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинмоқда. Шу мақсадда соҳа корхоналари мутахассисларидан иборат махсус ишчи гуруҳ тузилди.

Мазкур ташаббус Президентимиз раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янги даражага кўтариш ва жамоатчилик фикрини чуқур таҳлил қилиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижроси доирасида амалга оширилмоқда. 

Манба:  https://t.me/minenergy_uz/19384 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati