

Яратганнинг марҳамати ёғиладиган ушбу барокатли ва нурафшон кунда Сиз азизларни мукаррам Ийд ул-Фитр билан табриклаймиз.
Меҳнаткаш ва софдил халқимизнинг мўътабар моҳи Рамазонда қилган барча эзгу ният ва дуолари ижобат бўлсин!
Байрам ва унга уланган дам олиш кунларида ҳам тун-у кун халқимиз хизматида бўлган мамлакатимиз электр энергетика тармоғи ходимлари номидан барча-барчани улуғ айём билан қутлаймиз!
Жонажон Ватанимизни, азиз халқимизни Яратганнинг Ўзи паноҳида асрасин! Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
Абдумалик Назиров, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси