2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАВОИЙ ВИЛОЯТИ: Юқори кучланишли подстанцияларда таъмирлаш ва сервис хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилди
  • 24.03.2026
  • 10

“Навоий магистрал электр тармоқлари” филиалига таркибидаги бир қатор подстанцияларда режа асосида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилди.  Мисол учун, 110/35/10 кВ кучланишли «Азизобод» подстанциясидаги электр қурилмаларида аниқланган камчиликлар бартараф этилди.

⚙️ Шунингдек, мазкур энергетика объектидаги куч трансформатори ҳамда унинг боғламларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилиб, таъмир жараёнида трансформаторлар мой сатҳи меъёрига келтирилди, эскирган мойлар лаборатория таҳлиллари асосида янгисига алмаштирилди.

Ушбу техник тадбирлар электр тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш ва тақсимловчи тармоқларга барқарор электр таъминоти етказиб беришга хизмат қилади.

⚡️  Ишлар электр хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилди.

‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖ 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmat 

❗️ «НАВОИЙ МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! http://t.me/NavoiyMET_Axborot