
© «Самарқанд-МТРК» телеканали
Самарқанд шаҳрининг «Ёшлар маркази» мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов энергетика тизимида меҳнат фаолиятини юритаётган ёшлар билан учрашди.
Учрашув давомида энергетика вазири сўнгги йилларда мамлакатимизда, Президентимиз бошчилигида, барча соҳа ва тармоқларда ёшларнинг ролини ошириш, уларга имкониятлар, яхши шароитлар яратиб бериш бўйича тизимли ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.
⇒ Шунингдек, ёшлар билан мулоқот чоғида “Самарқанд магистрал электр тармоқлари” филиалида фаолият юритаётган ёш муҳандислар иштирок этиб, мавжуд муаммолар ва уланинг ечимлари юзасидан фикр-мулоҳазаларни тинглашди. Ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати