

"Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг барча филиаллари иштирокида Ўзбекистон энергетика, нефть-газ ва геология ходимлари Республика кенгашининг бош меҳнат техник инспектори Саидносир Саидмаҳмудов, Акциядорлик жамияти Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси Нодира Хидирова, Мустаҳкамлик ва хавфсизлик техникаси бўлимининг сектор бошлиғи Дилшод Ўринбоев ва 2-тоифали муҳандис Жамол Холматов иштирокида ўқув семинари ўтказилди.
✍️ Ўқув-семинарнинг мавзуси "Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида НИЗОМ"да белгиланган вазифалар ва унинг ижроси.
⇒ Семинарда барча магистрал электр тармоқлари филиалларнинг касаба уюшмаси қўмитаси аъзолари, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси ходимлари ҳамда тезкор топшириқ билан банд бўлмаган ишчи-ходимлар иштирок этишди.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati