

Аввал хабар берганимиздек, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятига «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани «Саксонота» маҳала фуқаролари йиғини ҳудудидан ажратилган 5 гектар ер майдонида "Яшил белбоғ" боғи яратмоқда.
✅ Бугун тонгдан ушбу майдонда манзарали дарахт кўчатлари экиш ва аввалроқ экилган дарахт кўчатларини суғориш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур майдоннинг 3 гектар қисмига 2 минг туп мевали дарахт, қолган 2 гектарига манзарали дарахт кўчатлари экиш режалаштирилган. Шундан 2500 дона терак кўчатлари, 400 туп каштан, 400 туп оққайин ва 300 туп вито дарахт кўчатларини экиш назарда тутилган.
Маълумот ўрнида: Акциядорлик жамиятининг барча филиаларида Президент қарорида назарда тутилган “Мен ҳам кўчат экаман” акцияси ҳамда энергетика объектларида ободончилик-кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati