2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: Магистрал электр узатиш тармоқларида техник тадбирлар давом этмоқда
  • 02.04.2026
  • 10

«Самарқанд магистрал электр тармоқлари» филиали мутахассислари томонидан 220 кВ кучланишли Л–Ч–С-1 ҳаво электр узатиш тармоғида 150–160-сонли таянчлар оралиғида техник ишлар бажарилди.

⚙️ Иш жараёнида таянчларга қушлар қўнишига қарши тўсиқлар ҳамда ҳимоя соябонлари ўрнатилмоқда. Мазкур тадбирлар электр узатиш линиясининг ташқи таъсирлардан ҳимояланиш даражасини оширишга хизмат қилади.

Ушбу профилактик чора-тадбирлар қисқа туташувлар ва авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, шунингдек, тармоқнинг барқарор ва ишончли ишлашини таъминлашга қаратилган. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

https://t.me/SamarqandMET_Axborot