2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
ТОШКEНТ ШАҲРИ: Ходимлар билан бирламчи йўриқномалар ўтказиш жараёни давом эттирилмоқда
  • 03.04.2026
  • 16

Аввал хабар берганимиздек, “Тошкент шаҳар магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 110/35 кВ кучланишли энергетика объектлари ходимлари билан бирламчи йўриқномалар ўтказилмоқда. Навбатдаги тадбирфа пойтахтимизнинг Мирзо Улугбек ва Яшнобод туманлари мутахассислари иштирок этишди.  

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 7 августдаги Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-939-сон “Электр энергетика тўғрисида”ги Қонуни,2022 йил 18 октябрдаги ВМ-608-сон “Электр энергетикаси объектларида ходимлар билан ишлашни ташкил этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ҳамда ВМ-609-сон “Ўзбекистон Республикаси электр станциялари ва тармоқларини техник эксплуатация қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорлари асосида йўриқномалар давомида ходимларга техника хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси ҳамда электр қурилмаларидан тўғри фойдаланиш бўйича зарур тушунчалар берилиш назарда тутилган.

Мазкур тадбирлар ишлаб чиқариш жараёнида хавфсизликни таъминлаш ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «ТОШКEНТ ШАҲАР МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ

каналига аъзо бўлинг! 

http://t.me/Toshkent_shaharMET_Axborot