

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 2026 йил 5 апрель куни пойтахтимизнинг марказий кўчаларида Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан «International Tashkent Marathon–2026» халқаро мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти раҳбарияти ҳамда ходимлари фаол иштирок этмоқда.
✅ Айни пайтда 5 км югуриш мусобақасига старт берилди.
Жорий йилда марафонда дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 15 000 нафарга яқин иштирокчилар қатнашишмоқда. Улар орасида «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти мутахассислари борлиги биз учун фахр.
‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati