

Аввал хабар берганимиздек, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг марказий бошқарув аппарати ҳамда магистрал электр тармоқлари филиалларида ҳар пайшанба куни Ёшлар билан учрашуви тадбирлар ўтказилмоқда.
Навбатдаги ёшлар билан мулоқот тадбири Тошкент вилояти, Пскент туманидаги 7-сонли умумтаълим мактабида ўтказилмоқда.
Акциядорлик жамияти бошқаруви раиси А.А.Назиров ўқувчи ёшларнинг Соҳибқирон Амир Темур таваллудига бағишланган бадиий чиқишларини томоша қилиб, улар билан очиқ мулоқотни бошлади.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати