2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ: Навбатдан ташқари техник ўқишлар ўтказилди
  • 10.04.2026
  • 14

2026 йил 27 март куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖда ўтказилган АН-25-сонли видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "Самарқанд МЭТ" филиалида навбатдан ташқари техник ўқитишлар ташкил этилди.

⚡️ Машғулот давомида, ходимларга иш жараёнида учрайдиган техник ҳолатлар ва уларни олдини олиш ҳамда бартараф этиш бўйича зарур тушунтиришлар берилди.

⚡️ Шунингдек, электр қурилмаларидан фойдаланишда белгиланган тартиб-қоидалар, иш самарадорлигини ошириш ҳамда тизим барқарорлигини таъминлашга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.

⚠️ Алоҳида эътибор хавфсизлик техникаси қоидаларига қаратилиб, уларни амалиётда тўғри қўллаш юзасидан тавсиялар берилди.

 ⇒ "Техник ўқиш куни" ходимларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, топшириқлар ижросини сифатли таъминлашга хизмат қилади. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

❗️ «САМАРҚАНД МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ 

https://t.me/SamarqandMET_Axborot