2019–2024 йиллардаги маълумотлар ушбу ҳаволада    arxiv.uzbekistonmet.uz
Янгиликлар
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ: Магистрал электр тармоқлари филиалида “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви  ўтказилди
  • 16.04.2026
  • 6

Давлатимиз раҳбарининг 2026 йил 24 февралдаги кўрсатмасига биноан, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ёшлар билан ишлашга бағишланган. Ушбу ташаббус ёш авлодни ҳар томонлама рағбатлантиришда муҳим платформа бўлиб хизмат қилмоқда.

Шу муносабат билан, “Наманган магистрал электр тармоқлари” филиалида навбатдаги “Раҳбар ва ёшлар” мулоқоти бўлиб ўтди. Тадбирда филиал директори Равшан Усманович Ибрагимов ёш ходимлар билан бевосита суҳбатлашиб, уларнинг муаммо ва таклифларига қулоқ тутди.

✅  Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёш муҳандислар соҳага оид янги ғоялар ва меҳнат фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўз мулоҳазаларини билдирдилар. Ҳар бир мурожаат раҳбарият томонидан атрофлича ўрганилиб, тегишли тушунтиришлар берилди. 

‖ Facebook ‖ Instagram ‖ YouTube ‖

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

http://t.me/uzmetaxborotxizmati 

“Наманган магистрал электр тармоқлари” филиали каналига обуна бўлинг! 

https://t.me/NamanganMET_Axborot