
⚡️БЎШ ИШ ЎРНИ:
▶️ Релели ҳимоя ва автоматика хизмати, Релели ҳимоя ва аварияга қарши автоматика тизимидан фойдаланиш шўбасининг етакчи муҳандиси лавозими.
❗️ТАЛАБЛАР: Олий маълумотли, энергетика тизимида, релели ҳимоя ва автоматика тизимида камида 10 йиллик иш стажига эга бўлиши, РҲА қурилмаларида ўртача мураккабликдаги РҲА панелларда мустақил ишлай олиши, Эгаллаган лавозими даражасида ХТҚ, ТEҚ, ЙХҚ қоидаларини мукаммал билиши лозим. Иш жараёнида хизмат сафарига чиқиш зарурияти мавжуд.
Шунингдек,
▪️Ушбу лавозимга мутахассис “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ филиаллар тасарруфидаги подстанциялар РҲА қурилмалари меъёрда ишлашини мониторинг қилиш, РҲА қурилмаларини ишлаш ҳолатларини таҳлил қилиш ва аварияни бартараф қилишда тасдиқланган низом асосида иш юритишни билиши, Ўзбекистон Республикасининг “Электроэнергетика тўғрисида” ва Ўзбекистон Республикасининг “Энергиядан самарали фойдаланиш ҳақида” Қонунлари, шунингдек қонунчилик бошқа норматив ҳужжат талабларини билиши лозим. Компьютер саводхонлиги (мукаммал): Мисрософт оффисе (Excel, Word, Power Point) дастурларида ишлашни мукаммал билиши лозим. Рус ва инглиз тилини билиши устунлик беради.
Бошқа эълонлар: ⇒ «Бўш иш ўринлари» рукнида
❇️ МАНЗИЛ: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Осиё кўчаси, 42-уй. Мўлжал: Юнусобод тумани ҳокимияти.
Мурожаат учун: 71-236-66-15.
Электрон почта: kadr_nes@uzbekistonmet.uz
⏺️ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига мувофиқ расмий ишга жойлашиш;
⏺️ Штатлар жадвалига мувофиқ иш ҳақи + бонуслар.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати