
“Фарғона магистрал электр тармоқлари” филиали тасарруфидаги 220/110/10 кВ кучланишлик «Сокин» подстанциясида Шарқий минтақавий диспетчерлик бошқармаси билан ҳамкорликда фавқулотда ҳолатлар ҳамда аварияга қарши амалий машғулотлар ўтказилди.
⚡️ Машғулотлар давомида тезкор ходимларнинг аварияли ҳолатларда мустақил тезкор ҳаракатлари ҳамда хавфсизлик техникаси қоидалари ҳамда техника экплуатация қоидаларидан билимлари суҳбат асосида текширилди.
✅ Амалий машғулотлар ўтказишдан асосий мақсад — назарий билимлар асосида олинган маълумотларни мустаҳкамлаш, чуқурлаштириш ҳамда уларни амалиётда қўллаш, кўникма ва малакаларини шакллантиришдир.
‖ Facebook ‖ Инстаграм ‖ YouTube ‖
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати
http://t.me/uzmetaxborotxizmati
❗️ «ФАРҒОНА МАГИСТРАЛ ЭЛEКТР ТАРМОҚЛАРИ» ФИЛИАЛИ каналига
обуна бўлинг https://t.me/FargonaMET_Axborot