Янгиликлар
«ЎЗБЕКИСТОН МЭТ» АЖ МУТАХАССИСЛАРИ МАТБУОТ АНЖУМАНИДА ИШТИРОК ЭТИШДИ
  • 12.09.2019
  • 934

Кеча, 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ишлаб чиқилган «медиа-режа»га биноан матбуот анжумани ўтказилди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 декабрдаги «Табиий газ ва электр энергияси тарифлари оширилиши шароитида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–4088-сонли қарорида белгилаб берилган вазифалар ижроси муҳокама этилди.

Анжуманда Энергетика вазирлиги таркибида фаолият юритувчи «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ҳамда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мутахассислари журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

 

 

 

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати 

 

>